UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 июн 12:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол - Хулио Сезар Чавес рейтинг жанги тўлиқ давом этди

АҚШнинг Анахайм шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги биринчи оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда таниқли блогер-боксчи Жейк Пол ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони мексикалик Хулио Сезар Чавесга қарши рингга кўтарилди. 

Ўн раунд тўлиқ давом этган рейтинг жангида америкалик блогер ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди - 109-101, 107-103, 108-102. Бугунги ғалабасидан кейин Пол WBC ва WBA йўналишлари рейтингига киритилди.

Маълумот учун, Жейк Пол бундан аввалги жангини 2024 йилнинг ноябрь ойида 58 ёшли афсона Майк Тайсонга қарши ўтказиб, очколар бўйича зафар қучганди. 28 яшар Жейкнинг проф боксдаги рекорди 7 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил қилмоқда. 39 ёшли Чавес ҳисобида 53 ғалаба, 1 дуранг ва 7 мағлубият бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг