UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 ноя 03:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жири Прохазка жароҳат олди. У ва Гловер Тейшейра ўртасидаги UFC 282 мусобақасидан ўрин олган чемпионлик жанги бекор бўлди

Жири Прохазка жиддий жароҳат олди.

Жири Прохазка энди яримоғир вазн тоифасида UFC чемпиони эмас ва у UFC 282 мусобақасида жанг қила олмайди.

Прохазка (29-3-1 ММА, 3-0 UFC) ва ушбу вазннинг собиқ чемпиони Гловер Тейшейра (33-8 ММА, 16-6 UFC) ўртасидаги UFC 282 мусобақасининг марказий жанги бекор қилинди. Бунга сабаб, Прохазканинг елкасидан жиддий жароҳат олганидир.

Прохазка мазкур жангда иштирок эта олмаслиги ойдинлашгач, Магомед Анкалаев (17-1 ММА, 9-1 UFC) Ян Блачовичга (29-9 ММА, 12-6 UFC) қарши UFC 282 мусобақасининг марказий жангида вакант қолган камар учун жанг қиладиган бўлди.

"Яримоғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жири Прохазка елкасидан жароҳат олди, бу жиддий тикланиш даврини талаб қилади. Спортчилар ва дивизионни ҳурмат қилган ҳолда, Прохазка ўз унвонини вакант қолдиришга қарор қилди ва у тиббий рухсат олиши биланоқ камар учун курашади", — дейилади UFC расмий баёнотида.

Тейшейра нима учун чемпионлик учун жангидан четга чиққани маълум эмас. Yahoo Sport нашрининг хабар беришича, Тейшейра чемпионлик жангида қатнашишни рад этган.

UFC 282 10 декабрь куни Лас-Вегасдаги Т-Mobile Arena'да бўлиб ўтади.

UFC 282 мусобақасининг айни дамда юзага келган карди:

Ян Блахович - Магомед Анкалаев - ярим оғир вазн тоифасидаги вакант чемпионлик учун

Робби Лоулер - Сантяго Понзиниббио

Жаред Гордон - Пэдди Пимблетт

Брайс Митчелл - Илия Топурия

Филипп Линс - Овинс Сен-Пре

Далча Лунгиамбула - Эдмен Шаҳбазян

Дрикюс Дю Плесси - Даррен Тилл

Крис Даукаус - Жаирзиньо Розенстрайк

Александр Эрнандес - Билли Куарантильо

Ти Жей Браун - Эрик Сильва

Хоакин Бакли - Крис Кёртис

Ронни Лоуренс - Кэмерон Сайман

Даниель да Силва - Винисиус Сальвадор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг