UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

13 ноя 12:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Перейра ва Тейшейра Хамзат Чимаевнинг чақирувига жавоб берди

UFC чемпиони Алекс Перейра ва унинг мураббийи Гловер Тейшейра Хамзат Чимаевнинг иккаласини бир вақтнинг ўзида мағлуб этишга тайёрлиги ҳақидаги таҳдидига "ответ" қилди.

"Чимаев Поатан билан жанг қилиши керак, аммо аввал у бу жангни олиши керак, чунки ҳозир бизга Жон Жонс керак, у катта ном. Лекин агар бир кун келиб Чимаев Поатан билан жанг қиладиган бўлса, мен Алекснинг ғалабасига уй тикаман. Менга келсак, Чимаев, мен истеъфодаман, лекин агар бирор нарса бўлса, мен ёнингдаман - сен билан меҳмонхона залида, исталган жойда учрашишимиз мумкин. Мен билан муштлашмоқчимисан? Мен сенинг жонингни оламан", - деди Тейшейра ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода.

"Бу йигит мен билан жанг қилмоқчи эканини айтди. Мен сенга очиғини айтяпман, Чимаев, кел, буни грепплингда амалга оширамиз. Қолаверса, буни тўғридан-тўғри UFC’да Бразилия жиу-житсу турнирида амалга оширишимиз мумкин. Қанча пул топишимизнинг менга фарқи йўқ - гарчи исмим туфайли пул яхши бўлса ҳам - чунки гонорарнинг ҳаммаси хайрия ишларига сарфланади. Маъқулми? Чақириғимни қабул қиласанми, Хамзат Чимаев? Шама", - дея қўшимча қилди Перейра.

Хамзат Чимаев август ойида ўрта вазн тоифасида ҳакамларнинг якдил қарори билан Дрикус Дю Плесси устидан ғалаба қозониб, UFC чемпионлик камарини қўлга киритган бўлса, Алекс Перейра октябрь ойида ярим оғир вазн тоифасида Магомед Анкалаевни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қайтариб олган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг