UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 апр 15:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс: "Нотўғри инфо. Мен ҳозир Техасда, қизларим ёнидаман"

Теглар :  Жон ЖонсUFC
Оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс полиция томонидан ҳисбга олингани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Америкалик жангчи Drug Free Sport (DFS) антидопинг агентлиги хизмати ходимига ўлдириш билан таҳдид қилганини ҳам инкор этмоқда. 

"Эътиборингизни бугун мен ҳақимда тарқалган дезинформация, яъни нотўғри хабарга қаратмоқчиман. Тонгда мени полиция ҳибсга олгани ҳақидаги ёлғон хабарлардан уйғондим. Бу нотўғри хабар — мен озодликдаман. Айни пайтда Техасда, қизларим билан волейбол турниридамиз. Мени номимдан пул ишлаш осон бўлиб қолганини тушунаман. Ҳа, текширувчилар билан қўполроқ муомалада бўлгандирман, лекин ўлим билан таҳдид қилганим йўқ. Ҳатто овозимни баланд оҳангда ҳам гапирмадим. Афсуски, нотўғри хабарлар текширилмасдан тарқатилди", — дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мурожаат қилган Жонс. 

Айни пайтгача Нью-Мексиконинг Берналийо округ полицияси ҳам Жонснинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни тасдиқлагани йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг