UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июл 18:02
Янгиликлар

Футбол

Жота ва гуллар

"Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диого Жотанинг бевақт ўлими футбол оламини ларзага солди.

Кечадан бери тармоқларда шу гап. Жотанинг автоҳалокатга учраб вафот этганини ёзмаган нашр, сайт ва канал қолмади. Воқеа жойидан суратлар, видео ҳам берилди. "Ливерпуль" уй учрашувларини ўтказадиган "Энфильд" стадионида Жота хотираси учун кичик ҳудуд такшил қилиниб, бу ерга ҳамон гулчамбарлар қўйиш давом этмоқда.



Жота ҳали ёш эди, эндигина 28ни қарши олганди. Гарчи уч нафар фарзанди бор бўлса-да, никоҳ тўйини ўтказганига атиги 11 кун бўлганди. Нимаям дердик, бу тақдир. Жотани ёд олиб айниқса мухлислар жонбозлик кўрсатаётгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Англияда мухлислик ўзгача, 30-40 йил олдинги "хулиганлик" даври ўтди-кетди. Энди у ерда юқори даражали маданият ҳукм сурмоқда.

Жотани хотирлаб "Энфильд" томон мухлислар келиши давом этмоқда. Ҳатто "Ливерпул"нинг ашаддий рақиби "Эвертон" мухлиси ҳам келиб гул қўйиб кетгани тармоқларда алоҳида ёритилди. Ўша одамга "Respect" дейишди. Кўряпмизки, футбол ўз йўлига, қарама-қаршилик ўз йўлига, лекин инсон қадри, тирик бўлса ҳурмати, вафот этса хотираси асосий ўринда экан.

Англияда маданият юқори тус олган. Улар оламдан ўтганларни тез-тез хотирлаб туришади. Мухлислар бир-бирларига илиқ муносабатда бўладилар. Вафот этган футбол кишиси номини трибуна, кўчалар ва бошқа жойларга беришади. Инглизлар шу орқали футбол орқали ном қозонган машҳур номни абадийлаштириш ҳаракатида бўладилар.



Жотага бўлаётган ҳурмат, таъзия изҳор қилиш, унинг хотирасини ёд олиш мақсадида стадионга гуллар қўйиб кетилаётгани бежиз эмас. Бу инсон қадри ва хотираси ҳамма нарсадан устун эканини билдиради. Бу ўзаро ҳурматнинг юксак даражасини намоён этади. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Чунки дунёда Инсондан азиз зот йўқ.

Пул, машина, уй, мансаб - булар Инсон қадри олдида ҳеч нарса эмас. Одам барибир одамга суянади ва доимо шундай бўлиб қолади. Жаҳондаги ҳолатни кўриб турибмиз, қаерда футбол ўйналяпти, қаерда уруш кетяпти. Одамлар бир-бирига ўқ отиб ҳалок бўляпти. Футбол эса шунчаки спорт тури эмас, халқларни бирлаштирувчи минг бир йўлдан биттаси бўлиб қолиши керак.

Чет давлатларга кўп борганмиз, четга чиққанда Ватан соғинчи янада кўпроқ билинади. Ватан нима эканини четга чиқиб ҳис қила бошлайсиз. Сиз фақат ўйин пайти рақиб мухлислари билан "душман" бўласиз, лекин ўйиндан олдин ва кейин улар билан яхши муносабатда бўлгингиз келади. Чунки улар ҳам бизга ўхшаган одам. Хорижликлар ҳам бизга келганда шуни ҳис қилади.



Афсуски, бизда меҳр камайиб кетгандек. Атрофимизга бефарқ бўлиб қолганмиз. Кимгадир ёрдам қўлини чўзишдан олдин "етти ўлчаб бир кесамиз", менга кейинчалик нафи теграмикан деб ўйланиб қоламиз. Оламдан ўтганлар хотираси тез унут бўлади. Яна одатдагидек ишга ва ҳаёт ташвишларига шўнғиб кетамиз. Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади.

Лекин дунёда яхши одамлар бор экан, инсон вафот этса хотирлаш, ҳаётлигида эъзозлаш асло "ўлмайди". Шундай экан, биз ҳам ўз яқинларимизни то ҳаёт экан ҳолидан хабар олиб, хабар олишга имкон бўлмаса, биров йўқлаб қўйиш, вафот этганида хотирасини ёд этиш бирламчи эканини унутмайлик. Ахир бу оламда барчамиз омонатмиз. 


Х.Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг