UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жозе Альдо бир қарорга келди - афсона нуқта қўйди!

Теглар :  Жозе АльдоUFC
ММА афсонаси Жозе Альдо ўзининг якуний қарорини эълон қилди.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси ММАдаги фаолиятини расман якунлаганини маълум қилди. Бир ҳафта олдин Жозе Альдо эшикни ёпмаётгани, ҳали октагонга қайтиши мумкинлигини айтганди.  

У Рио-де-Жанейродаги "Nova Uniao" машғулот базасида ўз оила аъзолари даврасида катта спортдан бутунлай кетганини эълон қилди. Шу ернинг ўзида расмий матбуот анжумани ҳам ўтказилди. 

"Қафас ҳамиша менинг манзилим, жанглар эса – менинг ҳаётим бўлган. Бугун мен бу йўлни хотиржам қалб билан якунлаяпман. Бошқа қайтмайман, чунки ўз миссиямни шу ерга келганда тугатдим. Вазифа қон эвазига, лекин интизом ва шараф билан уддаланди. Ўтган йиллар давомида мен умримнинг маълум бир қисмини шу спортга бағишладим. Энди бор эътиборимни оиламга бағишлайман. Ҳаётдан завқ олиб яшашда давом этаман. Бизнинг яккакурашдаги ҳаёт йўлини бошлаётганларга ёрдам бераман. Шунча йил мобайнида ёнимда бўлган барчага ўз раҳматимни айтаман. Нимага эришган бўлсам, бари сиз туфайли", – деди Альдо.

Маълумот учун, шу йил сентябрь ойида 39 ёшга тўладиган Жозе Альдо ММАдаги фаолияти давомида жами 42 та жанг ўтказган бўлиб, 32 ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган. Ғалабаларининг тенг ярмини муддатидан аввал якунлаган. Сўнгги жангини 11 май куни UFC 315 турнири доирасида Эйеманн Захабига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имониятни бой бериб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг