UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 фев 12:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кафолатланган гонорари 32 млн доллар бўлган жанг иштирокчилари тарозига чиқишди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшом доирасида америкалик боксчи-блогер Жейк Пол британиялик профессионал боксчи Томми Фьюрига қарши рингга кўтарилади. Ҳар икки боксчи тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди ва ҳар иккаласи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Пол 83.3 килограмм (183.6 фунт), Фьюри эса 83.7 килограмм (184.5 фунт) тош босди. Боксчилар 30 сониялик кўз уриштириш маросимида ҳам юзма-юз келишди. Кутилганидек, бу жараён шунчаки сокин ўтмади. Британиялик боксчининг асаблари дош беролмади ва блогерни туртиб юборди.  

"Унинг вақти тугади. У тамом бўлади. Жейк Пол бошқа бокс жангларида рингга чиқмайди. Уни узоғи билан тўрт раундда йўқ қиламан", - деди Фьюри.

"У катта акаси сингари катта гапиришни яхши кўради. Лекин унинг асабийлашаётгани ва қалтираб туришига ҳамма гувоҳ бўлди. Мен хотиржамман. Менга бундай ўйинлар ярашмайди – мен Огайо штатининг Кливленд шаҳридан келган ҳақиқий ваҳшийман. Асл қотил менман", – дея Фьюрининг гапига жавоб қайтарган Пол. 

Аввалроқ, жанг 8 раунд этиб белгиланган, Жейк Пол 25 миллион доллар, Томми Фьюри эса 7 миллион доллар кафолатланган гонорарга эга бўлиши айтилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг