UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 ноя 14:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камбосос Теофимо Лопесни кескин танқид қилди

Енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жорж Камбосос собиқ рақиби Теофимо Лопесни кескин танқид қилди.

"Теофимо мағлубиятни қабул қила олмайди. Мен уни калтаклаб, мағлубиятга учратдим. Унга тиббий муаммолар эмас, мен зарар етказганман. Далил борми? Бўлса менга кўрсатинг. Улар йиғлашда давом этмоқда. Нимагалигини биласизми? Сабаби мен уни мағлуб этганман. Теофимо ҳеч қачон олдингидек бўла олмайди.

Қизиғи шундаки, Лопеснинг отаси у билан бўлган жангимиздан олдин пуллик трансляциялар қироллари эканлигини айтган эди. Лекин, у пуллик трансляциялар нима эканини ҳам билмайди. Теофимо ўзи хоҳлаган одамга ҳурматсизлик қилиши мумкин, лекин унинг охирги жангига қанча одам ташриф буюрди? 1600 та адашмасам? Менинг дебют жангимда кўпроқ одам келган", - деди Камбосос ўз интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрь ойида Теофимо Лопес Жорж Камбососга очколар ҳисобида мағлуб бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг