UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июн 11:49
Янгиликлар

Теннис

Карлос Алькарас — Queen's Club чемпиони!

Дунёнинг иккинчи ракеткаси Карлос Алькарас Лондонда якунига етган ATP 500 тоифасига кирувчи турнир ғолибига айланди.

Ипаниялик теннисчи финал баҳсида ATP рейтингида роппа-роса 30-ўринни эгаллаб турган чехиялик Иржи Лехечкани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 7/5, 6/7(5), 6/2. Карлос бу билан теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида ҳам олдинга чиқиб олди - 2:1. 

Икки соату 10 дақиқа давом этган баҳсда Алькарас 18, Лехечка 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 2 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича мутлақ устунлик ғолиб теннисчи томонида бўлди - 3 га 0. 

Алькараснинг ғалабали серияси 18 та учрашувга етди. Бу унинг энг узоқ давом этаётган мағлубиятсиз юриши ҳисобланади. Испаниялик ракетка устаси фаолиятидаги 21, мавсумлаги 5-совринини қўлга киритди. Карлос Лондон турнирига қадар Роттердам, Монте-Карло, Рим ва "Ролан Гаррос"да ҳам бош совринга эга чиққанди.

Queen's Club турниридаги муваффақиятли иштирок унга 500 рейтинг очкоси ҳамда 471,755 евро мукофот пули келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг