UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 09:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Колби Ковингтон мағлубияти сабабини очиқлаб, кейинги рақиби ким бўлишини айтди

UFC 296 турнирининг асосий жангида чемпион Леон Эдвардсга очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйган Колби Ковингтон мағлубияти сабабларига тўхталди.

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC камарига собиқ даъвогарнинг айтишича, унинг кечаги мағлубиятига сиёсий қарашлари сабаб бўлган. 

"Ўйлашимча, учинчи, тўртинчи ва бешинчи раундларда ғалаба мен томонда бўлди", - деди "Хаос" жангдан кейинги матбуот анжуманида. - "Рақибим менга ҳеч қандай шикаст етказгани йўқ. Ишончим комил, ғалаба учун бор имкониятимни ишга солдим ва буни уддаладим. Лекин ҳакамлар менга ғалабамни беришни исташмади. Ҳа, ғалаба меники эди. Ҳакамлар ҳамиша мени ёмон кўриб келишган. Улар мендан нафратланишади. Нега? Чунки мен Дональд Трампни қўллаб-қувватлайман. У ҳамиша жангларимни томоша қилиш учун келади. Бугун ҳам Трамп аренада эди. Майли, ҳаммаси ортда қолди. Ҳаёт давом этади". 

Колби Ковингтон кейинги рақиби сифатида ҳамюрти Стивен Томпсонни кўрмоқчи. Кеча у иккинчи раундда Шавкат Раҳмоновга ютқазиб қўйганди. Қозоғистонлик жангчи рақибини бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. 

"Мен ҳақимда матбуотда ҳамиша бўлмағур гапларни гапириб юрадиган йигит бор – у Стивен "Вандербой" Томпсон. Ҳамма уни яхши йигит деб ўйлайди. У мен ҳақимда кўп гапирган. Истардимки, ўша гапларини октагонга менга айтсин", - деди Ковингтон. 

Эслатиб ўтамиз, Леон Эдвардс ва Колби Ковингтон ўртасидаги чемпионлик жангида британиялик чемпион ҳакамларнинг якдил қарори (49-46, 49-46, 49-46) билан ғалаба қозониб, камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг