UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 17:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кураш. Ашхабод мезбонлигидаги Жаҳон чемпионати 40 га яқин давлатда ёритилади

Бугун Ашхбод шаҳридаги Спорт меҳмонхонасида Кураш бўйича каталлар ўртасидаги XIV-Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси аъзолари, Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фарман, IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий, маҳаллий халқаро ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Анжуманни Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ата Атаев чемпионатга тайёргарликлар бўйича ҳисоботи билан очиб берди.

Дарҳақиқат, Жаҳон чемпионати ташкилий жиҳатидан жуда юқори стандартлар асосида ўтказилмоқда. Унда 300 нафардан ортиқ волонтёр, 500 га яқин шифокор, ҳайдовчи, хафвсизлик хизматига маъсул инсонлар жалб этилган. Айни кунгача дунёнинг барча қитъасидан 500 га яқин  иштирокчилар Ашхабодга етиб келишмоқда.

Шундан сўнг IKA Президенти сўзга чиқди ва ташкилотчиларга ва шахсан Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердемухамедовга Дунё Кураш оиласи номидан самимий миннатдорчилигини изҳор қилди.

Туркманистон сўнги йилларда барча соҳаларда ва хусусан спорт соҳасида ҳам барқарор ривожналаётганлиги эътироф этди.

2017 йилда Ашхабод жуда йирик спорт ўйинларига мезбонлик қилган эди.  Ёпиқ иншоатлар ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари энг юқори даражада ташкил этилганлигини маълум қилди.

Кураш бўйича Жаҳон чемпионатини медиада ёритилиши уни ташкил этилганидек юқори бўлишидан умид қилишини айтиб ўтди.

Кураш мусобақаларини кенг миқёсда тарғиб қилишда IKA  барча ОАВ ва спорт журналистлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирди.

Йиғилишда сўзга сў навбати  Туркманистон давлат телерадио ва киноматография давлат қўмитаси Раиси ўринбосари Annasehat Kakayev га берилди. 

Жаноб Какаев Кураш бўйича катталар ўртасида XIV жаҳон чемпионатини кенг миқёсда ёритиш жорий йилнинг август ойидан бошланганлиги маълум қилди. Шу кунгача маҳаллий ва хорижий ОАВларда 10 мингга яқин янгиликлар, хабар ва телекўрсатувлар эълон қилинди.

Чемпионатнинг мамлакатнинг 11 та телеканалларида кенг ёритилади.

Очилиш маросими, мусобақа жараёнлари  Спорт ва Ёшлик телеканаллари орқали тўғридан тўғри эфирга узатилади. Жонли эфирлар “Turkmen Hemrasy”сунъий юлдош тизими орқали ҳам 40 га яқин давлат ҳудудида тарқатилади.

Шунингдек, Кураш баҳслари Asia–Pacfic Broadcasting Union (ABU), Varzish (Tajikistan), Sport (Uzbekistan) телеканалларида ҳам эфирга узатилиши бўйича келишувларга эришилган.

Бундан ташқари Euronews, МИР24, AIPS, AVN, TRT, CCTV ва бошқа дунёнинг энг нуфузли ахборот агентликлари мухбирлари ҳам аккредетациядан ўтказилган ва улар чемпионатни ёритишда иштирок этишмоқда.

Матбуот анжумани давомида IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий сўзга чиқди. У спорт мусобақаларни ёритиш ўша спорт нафақат томашабинлари учун балки спортнинг янада ривожи учун ҳам муҳимлигини эътироф этди.

Кураш бўйича катталар ўртасида XIV Жаҳон чемпионатини ёритишда фаоллик кўрсатаётган барча ОАВ вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, тўғридан тўғри эфирлар Туркманистон телерадиоканаллари ёрдамида Youtube платформасида ҳам жонли эфирга узатилиши режалаштирилганлиги эълон қилди. Бу чемпионатда иштирок этаолмаётган миллий федерациялар учун ҳам жуда қизиқарли бўлиишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросими 25 ноябр куни, кураш баҳслари эса 27-28 ноябр кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 ноя 07:17:02
baksyor
Jangni qanday kursak buladi?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг