UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 май 12:58
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади

6-11 июнь кунлари Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳрон шаҳрида кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу қитъа чемпионатида 20 та давлатдан 250 нафарга яқин энг сара полвонлар иштирок этиши  кутилмоқда. Аҳамиятли жиҳати, ўн учинчи бор ўтказилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида илк бор қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади. 

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, қочоқлар бу - ижтимоий, сиёсий ёки бошқа жиддий сабабларга кўра, ўз ватанидан чиқиб кетган инсонлар сифатида тушунилади. Уларда асосий ватанлари номидан халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан қочоқлар жамоаси сифатида иштирок этиши таъминлаб келинмоқда.

Кураш бўйича халқаро мусобақалар тарихида ҳам бу илк бор юз бермоқда. Қочоқлар жамоалари тўғрисидаги қарор 2023 йил Ашхабодда бўлиб ўтган IKA Конгресси ва 2024 йил Дубай шаҳрида ўтказилган IKA Бошқарув қўмитаси йиғилишларида муҳокама қилинган ва тегишли нормативлар қабул қилинган.

Эндиликда қочоқлар жамоаси Халқаро Кураш ассоциацияси тақвимидаги барча мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Бунда жинс тоифасидан ташқари ирқи, миллати ва ижтимоий келиб чиқишлари ҳисобга олинмайди. Жамоа Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан координация қилинади.

Халқаро Олимпия қўмитаси стандартлари асосида жамоанинг байроғи ва мадҳияси сифатида Халқаро Кураш ассоциациясининг байроқ ва мадҳиясидан фойдаланилади. Теҳрон гиламларида қочоқлар жамоаси сафида 5 нафар аёл курашчи медаллар учун баҳсларга киришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг