UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 дек 10:41
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди

Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) ташаббуси билан 2026 йил 31 январь – 5 февраль кунлари миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Эрон Ислом Республикасининг Шимолий Хуросон вилояти маркази — Божнурд шаҳри Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу нуфузли мусобақа жаҳоннинг энг кучли полвонларини бир жойга жамлаш баробарида, Курашнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш, спорт дипломатияси ва маданий мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади. Чемпионат доирасида IKA Бошқарув қумитаси йиғилиши, IKA Навбатдаги Конгресси, халқаро ҳакамлар ва мураббийлар семинарлари, антидопинг бўйича ўқув машғулотлари ҳам ташкил этилади.

Мусобақалар Божнурд шаҳридаги “Alidokh” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ташкилотчи сифатида Эрон Кураш Ассоциацияси иштирокчилар учун юқори даражадаги ташкилий тайёргарлик, хавфсизлик, логистика ва замонавий инфратузилмани таъминлаш учун иш олиб бормоқда. Делегациялар Машҳад халқаро аэропорти орқали кутиб олинади ва маҳаллий транспорт билан таъминланади.

Жаҳон чемпионати Халқаро Кураш Ассоциациясининг амалдаги қоидалари асосида ўтказилади ҳамда мусобақа натижалари бўйича WSP рейтинг очколари тақдим этилади. 

Мазкур дунё биринчилигига IKAга аъзо бўлган миллий федерациялар ҳар бир вазн тоифасида битта спортчи билан иштирок этиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг