UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 08:25
Янгиликлар

Теннис

"Laver Cup"да сенсация! Жаҳон терма жамоаси афсоналардан кубокни тортиб олди

Афсоналардан иборат Европа терма жамоаси турнир тарихида илк бор нуфузли Лэйвер Кубогида Жаҳон терма жамоасига ютқазди.

23-25 сентябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича нуфузли Лэйвер Кубоги бўлиб ўтди. Унда Жаҳон ва Европа терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Яккалик баҳсида америкалик Фрэнсис Тиафо грециялик Стефанос Циципасни 1:6, 7:6, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Фрэнсис ушбу ғалабаси эвазига Жаҳон терма жамоасига муддатидан аввал Кубокни тақдим этди. Умумий ҳисоб 13:8 кўринишида бўлди. Новак Жокович, Рафаэль Надаль, Рожер Федерер сингари афсонавий ракетка усталарини ўз таркибида жамлаган Европа терма жамоаси Кубок тарихида илк бор мағлубиятга учради. 

Бу йилги турнирда Европа шарафини Рожер Федерер, Рафаэль Надаль, Новак Жокович, Энди Маррей, Стефанос Циципас, Каспер Рууд ва Маттео Берреттини ҳимоя қилди. Федерер Рафаэль Надаль билан жуфтликдаги учрашувидан сўнг фаолиятини расман якунлади.  

Жаҳон терма жамоаси сафидан эса Феликс Оже-Альяссим, Тэйлор Фриц, Фрэнсис Тиафу, Диего Шварцман, Алекс де Минаур ва Жек Сок жой олганди.

Лэйвер Кубоги-2022 барча натижалари:

23 сентябрь

Каспер Рууд (Европа) – Жек Сок (Жаҳон) – 6:4, 5:7, 10-7

Стефанос Циципас (Европа) – Диего Шварцман (Жаҳон) – 6:2, 6:1

Энди Маррей (Европа) – Алекс де Минаур (Жаҳон) – 7:5, 3:6, 7-10

Жек Сок/ Фрэнсис Тиафу (Жаҳон) – Рожер Федерер/ Рафаэль Надаль (Европа) – 4:6, 7:6, 11-9


24 сентябрь

Маттео Берреттини (Европа) – Феликс Оже-Альяссим (Жаҳон) – 7:6, 4:6, 10-7

Тэйлор Фриц (Жаҳон) – Кэмерон Норри (Европа) – 6:1, 4:6, 10-8

Новак Жокович (Европа) – Фрэнсис Тиафу (Жаҳон) – 6:1, 6:3

Новак Жокович/ Маттео Берреттини (Европа) – Алекс де Минаур/ Жек Сок (Жаҳон) – 7:5, 6:2


25 сентябрь

Феликс Оже-Альяссим/ Жек Сок (Жаҳон) – Маттео Берреттини/ Энди Маррей (Европа) – 2:6, 6:3, 10-8

Феликс Оже-Альяссим (Жаҳон) – Новак Жокович (Европа) – 6:3, 7:6

Фрэнсис Тиафу (Жаҳон) – Стефанос Циципас (Европа) – 1:6, 7:6, 10-8

Каспер Рууд (Европа) – Тэйлор Фриц (Жаҳон) учрашуви ўтказилмади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг