UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 ноя 11:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Лазизбек Мулложонов тўлиқ проф боксга ўтдими? Бунга унинг ўзи жавоб берди

МОҚ матбуот хизмати Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Мулложонов билан кичик интервью ўтказди.

– Олимпиада тугаганига 3 ойдан ўтди. Баъзилар терма жамоа таркибидаги машғулотларни аллақачон бошлаб юборди. Сиз қачон йиғинларга қўшиласиз?

– Қисқа муддатли таътилдан сўнг терма жамоа йиғинига қайтаман. Ҳозирда жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпти. Ушбу мусобақадан сўнг терма жамоа йиғинларига қўшиламан.

– Олимпиада чемпионлигидан кейин профессионал боксга тўлиқ ўтиш фикри уйғонмадими? Ўзи халқаро промоутерлик компаниялардан жиддийроқ таклиф тушдими?

Париждаги ғалабамдан сўнг профессионал боксга буткул ўтиш фикри уйғонмади. Иккисини бирдек олиб бормоқчиман. Мақсадим Ватаним учун иккинчи маротаба Олимпия ўйинларида ғолиб бўлиш.

– Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати ва Ханчжоудаги Осиё ўйинларида анча қизиққон, эмоцияларга кўп берилувчи Мулложоновни кўргандик. Бироқ Париж Олимпиадасида бунинг аксига гувоҳ бўлдик. Қисқа вақт ичида нима сизни бунчалик ўзгартира олди?

Жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритганим ва Осиё ўйинларида чорак финалда ютқазганимдан кейин ҳиссиётларни жиловлаб олдим. Чунки, улар баъзи пайтда спортчига қарши ишлаши мумкин. Шунинг учун бор эътиборни Олимпиада лицензиясига ва ундаги жангларга қаратдим. Мақсадим олтин медал эди ва унга эришдим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг