UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июл 14:14
Янгиликлар

Футбол

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда

"Ливерпуль" Луис Диаснинг "Бавария"га ўтиши 65 млн фунтга келишилганидан сўнг, "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак учун рекорд даражада таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

"Ливерпуль" Луис Диасни сотишдан тушган маблағни ҳужумни кучайтиришга сарфламоқчи. Goal.com хабарига кўра, клубнинг устувор вазифаси "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Александер Исак бўлиб қолмоқда. Швециялик форвард Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантини аллақачон рад этган ва фақат "Энфилд"да ўйнашга эътибор қаратган.

Бош мураббий Арне Слот Исакни ҳужум чизиғидаги асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "Ливерпуль" рекорд таклиф тайёрламоқда ва Бен Жейкобсга кўра, клуб "Ньюкасл"дан ижобий сигнал олсагина ҳаракатга тушади.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи аллақачон ёзда "Сент-Жеймс Парк"ни тарк этиш истагини билдирган. Ҳозиргача Уго Экитике трансфери билан бирга 300 млн фунт сарфлаганига қарамай, "Ливерпуль" бозорда фаоллигича қолмоқда. Диаснинг кетиши, шунингдек, Дарвин Нуньеснинг сотилиши эҳтимоли янги ҳужумчига эҳтиёжни оширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг