UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июн 13:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лондондаги Bellator турнирининг марказий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Ушбу чемпионлик жанги реванш мақомида бўлади.

Bellator промоушени раҳбарлари 14 сентябрь куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказиладиган турнирнинг марказий жангини тасдиқлашди. Унда ўрта вазн тоифасида амалдаги Bellator чемпиони Жонни Эблин камар учун собиқ даъвогар Фабиан Эдвардсга қарши октагонга чиқади. 

АҚШ ва британиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги ушбу чемпионлик жанги реванш мақомида бўлади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Эдвардс Эблиндан чемпионлик камарини тортиб олишга уриниб кўрганди. Дублин шаҳрида ўтган Bellator 299 турнири доирасидаги ўша жангда Жонни рақибини учинчи раундда нокаутга учратган эди. 

Ўшандан кейин Bellator чемпиони яна бир ғалабани қўлга киритди. У Ар-Риёдда ўтган икки лиганинг қўшма туррнирида PFL чемпиони Импа Касанганаяни ҳакамларнинг айри қарори эвазига мағлуб этганди. Британиялик жангчи эса Белфастда ўтган оқшомда Аарон Жеффридан очколар ҳисобига кўра устун келди. 

Маълумот учун, Фабиан Эдвардс яримўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардснинг кичик укаси ҳисобланади. Леон укасининг барча жангларида секундант вазифасини бажариб келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг