UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0

09 дек 09:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алекс Перейра оғир вазнга кўтарилишга тайёрлигини тасдиқлади

Икки вазн тоифасида UFC чемпиони Алекс Перейра агар UFC бу жангни ташкил этишга қизиқиш билдирса, ўз кучини учинчи дивизионда ҳам синаб кўришга тайёр.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси оғир вазн тоифасидаги чемпионлик учун жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

"Мен Оқ уйдаги турнирда Жон Жонсга қарши жанг ҳақида гапирдим. Яъни, оғир вазн тоифасида учинчи дивизион чемпионлиги учун жанг. Лекин билмадим, бу менинг қўлимдаги иш эмас. Менда хоҳиш бор, лекин мен бошқалар каби шунчаки кутяпман", - деди 38 ёшли чемпион маҳаллий телевиденияга берган интервьюсида.

Перейра UFC’даги фаолиятини 2021 йилда бошлаган, 2022 йилда ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган. Аммо Исраэль Адесанья билан реванш жангида мағлубиятга учраб, чемпионликни бой берганидан сўнг яримоғир вазн тоифасига кўтарилган. У ерда икки вазн тоифасида UFC чемпионлигига эришган.

Бу йил Перейра октябрь ойида реванш жангида Магомед Анкалаевни мағлуб этиб, шу йилнинг март ойида россиялик жангчидан қабул қилган мағлубиятига муносиб реванш олганди. Ҳозирча UFC тарихида учта вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган жангчилар йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг