UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 сен 09:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Анкалаев: "Перейра машғулотига таксичиларни таклиф қилибди"

UFC чемпиони Магомед Анкалаев Алекс Перейранинг навбатдаги машғулот видеосига ҳазиломуз муносабат билдирди.

Унда бразилиялик аралаш яккакураш устаси партерга ўтишдан қандай ҳимояланаётганини намойиш этган.

Россияликнинг таъкидлашича, Перейрани партерга туширишга уринаётган олти спарринг-шерикнинг барчаси гавда жиҳатидан ундан яққол кичкина ва камига кураш кўникмаларига ҳам эга эмас.

"Алекс курашда ёрдам беришлари учун лагерга бир неча такси ҳайдовчиларини таклиф қилди. Сен кураш ҳақида қайғуришинг шарт эмас, чунки сенинг катта бошингга яна зарба учиб келади. Курашдан кўра "стойка"га тайёргарлик кўр", деб ёзган Анкалаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, 4 октябрь куни Лас-Вегасдаги UFC 320 турнирида яримоғир вазн тоифаси чемпиони россиялик Магомед Анкалаев ушбу камарнинг собиқ соҳиби бразилиялик Алекс Перейрага қарши октагонга чиқади. Бу Алекс учун реванш мақомидаги жанг бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг