UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 фев 08:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов Германияда жанг қилади, рақиб ва жанг санаси аниқ + ПОСТЕР

Ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар аниқ бўлди.

34 ёшли Мурадов 8 март куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида жойлашган "Hanns-Martin-Schleyer-Halle" мажмуасида ташкил этиладиган Oktagon 68 турнирида иштирок этади. Ўша куни унга бразилиялик Жоилтон Луттербач рақиблик қилади. Ўрта вазндаги жанг 3 раундга мўлжалланган.

Оқшомнинг марказий баҳси оғир вазн тоифасида вакант бўлиб турган Oktagon чемпионлик камари учун болгариялик Лазар Тодев ва Ирландия вакили Уилл Флёри ўртасида кечади.

Маълумот учун, Бухорода туғилган Маҳмуд Мурадов фаолияти давомида 35 та жанг ўтказиб, 27 та ғалаба ва 8 та мағлубият қайд этган. 32 ёшли Луттербач ҳисобида эса 39 ғалаба ва 10 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг