UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 янв 11:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов Лондондаги UFC 286 турнирида октагонга чиқишга тайёр

Дунёнинг энг кучли лигаси - UFC промоушенидаги илк жангчимиз Маҳмуд Мурадов март ойида октагонга чиқишга тайёр эканини маълум қилди.

Эртадан кейин, 7 январь куни пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Маҳмуд Мурадовга тегишли промоушеннинг MPL 7 турнири бўлиб ўтади. Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Мурадов ўзининг UFC`даги жанги бўйича берган саволимизга шундай жавоб берди. 

"18 март куни Лондондаги The O2 аренада UFC 286 турнири бўлиб ўтади. Мен бу турнирда октагонга чиқишга тайёрлигимни айтиб, UFC`га мурожаат қилдим. Ҳозирча бунга жавоб беришмади. Агар ижобий жавоб келса, тайёргарликни Чехиядан бошлайман. Прагадан Лондонга бориш ҳам осон бўлади. Қолаверса, чехиялик мухлисларим ҳам Лорндонда кўпчиликни ташкил этарди", - деди Мурадов. 

Лондондаги оқшомнинг марказий жанги асли келиб чиқиши ямайкалик, ҳозирда Британия шарафини ҳимоя қилаётган Леон Эдвардс иштирокида бўлиб ўтиши кутилмоқда. UFC чемпиони ушбу камарнинг собиқ соҳиби нигериялик Камару Усманга қарши октагонга чиқиши керак эди. Лекин Усман жароҳат олгани сабабли унинг ўрнини Белал Муҳаммад эгаллаши кутилмоқда.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг