UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 окт 16:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов навбатдаги жангини қачон ўтказиши бўйича хабарлар тарқалди + ФОТО

Матбуотда ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, ўрта вазн тоифасида собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жангини қачон ўтказиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

У сентябрь ойида Oktagon MMA лигасида британиялик Скотт Аскхэмга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Мурадов UFC'дан кетганидан сўнг фаолиятини айнан Чехиянинг Oktagon MMA Лигасида давом эттириши ҳақида маълум қилган эди. Бироқ оз вақт ўтганидан сўнг, спортчининг Чехия ҳудудига кириши тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Эндиликда Маҳмуд Мурадов Польшанинг Fame MMA Лигаси билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда. Айнан мазкур Лига 23 ноябрь куни Маҳмуд Мурадовнинг жанг қилиши ҳақида хабар бермоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг