UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 мар 23:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов: "Рақибим ва UFC раҳбариятидан узр сўрайман"

Теглар :  Маҳмуд Мурадов
Маҳмуд Мурадов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига янги пост жойлади.

12 март тонгида Лас-Вегас шаҳрида (АҚШ) навбатдаги UFC Fight Night мусобақаси ўтказилади.

Ушбу мусобақа доирасида ўрта вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов (25-8) асли доғистонлик, ҳозирда Германия номидан жанг қилаётган Абусупьян Магомедовга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, Мурадовнинг жароҳат олиши натижасида жанг бекор қилинган эди.

Ҳамюртимиз мазкур ҳолатга илк бор муносабат билдирди:

"Ассалому алайкум. Барчага маълумки, 11 мартга белгиланган навбатдаги жангим ўнг қўлимнинг спаррингда жароҳат олгани туфайли бекор қилинди.

Нима бўлишидан қатъий назар, мухлисларимга қўллаб-қувватлаганлари ва илиқ тилаклари учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Алҳамдулиллаҳ бугун шифокорлар билан биринчи муолажаларни амалга оширдик.

Операциясиз ўтамиз деган умиддаман. Қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат. Рамазондан кейин Худо хохласа, албатта, октагонга қайтамиз.

Рақибим ва UFC раҳбариятидан узр сўрайман", - дея ёзиб қолдирган Маҳмуд Мурадов Instagram тармоғидаги расмий саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг