UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 окт 12:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макс Холлоуэй: "Қўлқопсиз жанг - бу дунёдаги энг аҳмоқона нарса"

Теглар :  Макс ХоллоуэйBMF
BMF камари соҳиби, UFC’нинг энг қўрқмас ва муросасиз жангчиларидан бири Макс Холлоуей сўнгги бир неча йил ичида машҳур яккакураш турларидан бирига айланган қўлқопсиз жангларида нима учун ҳеч қачон дебют қилмаслигини тушунтирди.

"Мен ҳеч қачон қўлқопсиз жангларда қатнашмайман - бу дунёдаги энг аҳмоқона нарса. Профессионал спортдан кетсам, ортга ҳеч қачон қайтмайман. Узоғи билан бокс жанги ўтказарман, лекин қуруқ қўл билан эмас, чунки бу шунчаки ақлсизлик. Шапалоқ ёки қўлқопсиз мусобақаларида қатнашадиган биродарлар, сиз шунчаки аҳмоқсиз. Бу шапалоқ билан боғлиқ нарса умуман сийқаси чиққан - нега мен туриб: "Қани, менга ур, кейин мен сенга ураман" дейишим керак. Бу шунчаки сафсата", - деди америкалик аралаш яккакураш устаси ижтимоий тармоқдаги мухлисларнинг саволларига жавоб берар экан.

Маълумот учун, Макс Холлоуэй июль ойида ҳамюрти Дастин Порьени ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этиб, BMF камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди. Унинг навбатдаги рақиби бразилиялик Чарльз Оливейра бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг