UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 ноя 08:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Марказий жанги бекор бўлган UFC Fight Night 215 турнирининг барча натижалари

Хабар берганимиздек, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 215 турнири бўлиб ўтди.

UFC Fight Night 215 турнирининг марказий жанги ўрнини эгаллаган баҳс яримоғир вазн тоифасида Кеннеди Нзечукву ва Ион Куцелаба ўртасида ўтказилди. Жанг иккинчи раундда молдовалик Куцелабанинг техник нокаутли мағлубияти билан якунланди. 

Co-main event жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда Чейз Шерман ва Вальдо Кортес-Акоста ўзаро октагонда тўқнаш келишди. Уч раундлик қонли жангда Акосто ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. 

Россиялик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Муслим Салихов португалиялик Андре Фиальони учинчи раундда техник нокаутга учратди. Шунингдек, ушбу оқшомда Жек Делла Маддалена ва Наталия Сильва ҳам муддатидан олдин ғалабага эришишган.


UFC Fight Night 215. Барча натижалар

Асосий кард

Деррик Льюис – Сергей Спивак – жанг Льюиснинг соғлиғи сабаб бекор қилинди;

Кеннеди Нзечукву Ион Куцелабани иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди (1:02 дақиқада);

Чарльз Жонсон қозоғистонлик Жалгас Жумагуловни очколар ҳисобига кўра ютди (29-28, 28-29, 29-28);

Жек Делла Маддалена биринчи раундда Дэнни Робертсни техник нокаут эвазига таслим этди (3:24);

Муслим Салихов Андре Фиальони учинчи раундда техник нокаут эвазига енгди (1:03);

Валдо Кортес-Акоста очколар ҳисобига кўра Чейс Шермандан устун келди (30-27, 29-28, 29-28).


Прелим кард

Наталья Силва учинчи раундда Тереза Бледани техник нокаутга учратди (1:27);

Брэди Хайстэнд Ферни Гарсияни мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28);

Ванесса Демопулос Мария Оливейрани ҳакамлар қарори билан енгди (29-28, 29-28, 29-28);

Рикки Турсиос Кевин Нативидаддан устун келди (29-28, 28-29, 29-28);

Майлс Жонс Винс Моралесни очколар ҳисоби билан ютди (30-27, 29-28, 29-28);

Женнифер Майя Марина Морозга ҳеч қандай имконият қолдирмади (30-27, 29-28, 29-28).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг