UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 дек 13:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майк Тайсон Усик - Фьюри реванш жангида кимга мухлислик қилишини айтди

Бокс афсонаси Майк Тайсон супероғир вазнда якунланиб бораётган энг муҳим жангларининг бирига ўз тахминини билдирди.

21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида супероғир вазнда украиналик жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда британиялик собиқ WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри ўртасида реванш жанги ўтказилади.

"Усик — супероғир вазн тоифасининг айни пайтдаги энг кучли жангчиси. Лекин мен Фьюрига мухлислик қиламан. Умид қиламанки, у бу жангда ғалаба қозонади. Нега? Чунки мен унинг мухлисиман. Унинг отаси эса унга менинг исмимни қўйган. Уни бу ҳолатда ташлаб қўймайман", — дея Тайсоннинг сўзларини келтиради talkSPORT портали.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги илк жанг шу йилнинг 18 май куни ўтказилиб, унда Усик ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг