UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 ноя 17:19
Янгиликлар

Футбол

Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"

Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Меҳди Ҳошимнажот Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Шукрки, ҳамма яхши ҳолатда. Иншооллоҳ, финалда яхши ўйин кўрсатиб, халқимизни хурсанд қила оламиз. Бизни финал кутиб турибди. Гап соврин ҳақида кетяпти. Албатта, финал бошқа ўйинлардан фарқ қилади.

Биласиз, сўнгги марта Ўзбекистонга қарши ўйнаганимизда иккинчи дақиқаданоқ ўн киши бўлиб қолган эдик. Ўзбекистон эса ўтган ўйинда ҳам ўзини яхши томонлама намоён этди, ривожланиб бораётган жамоа эканини кўрсатди. Финалда шиддатли ўйин бўлади. Лекин биз ҳам катта номларга эга жамоамиз. Бор кучимизни ишга солиб, яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди. Лекин бизга яна Ўзбекистонга дуч келадиган бўлди. Энг муҳими – ўз ўйинимизни кўрсата олиш. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоа ҳисобланади. Менимча, мухлислар қизғин ўйин гувоҳига айланади", деди 24 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Al Ain Cup финали 18 ноябрь куни Тошкент ваққти билан соат 21:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг