UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июл 21:58
Янгиликлар

Кураш

Миллий матбуот марказида ўтказилган кураш тадбиридан ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Президент соврини учун халқаро турнир якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан хорижий давлатларда мунтазам халқаро турнирлар ўтказилиб келинмоқда. 

Бу ўз-ўзидан ўзбек спорти курашни халқаро майдондаги нуфузи янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистон Президенти соврини учун ўтказилган қатор халқаро турнирларда иштирок этаётган давлатлар сонини ошиб бориши бу сўзимизни исботи десак муболаға қилмаймиз.

7-9 май кунлари Германиянинг Франкфурт-Майе шаҳри Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун  ўтказилган халқаро турнирга мезбонлик қилган  бўлса, 28-29 май кунлари Европанинг жанубидаги давлат Болгария осмонида ўзбек сўзлари жаранглади.

Ўн кун аввал (26 июнь) поёнига етган яна бир турнир ҳақиқий кураш байрамига айланди. Туркия давлатининг Истанбул шаҳридаги “Turkish Word Cultural Quarter” маданият маркази кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирга мезбонлик қилди. 10 мингдан ортиқ томошабинни қамраб олган кураш мусобақасида 20 га яқин давлат полвонлари мутлоқ вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.  

Беллашувлар якунида  қуйидагилар шоҳсупага кўтарилдилар: 1. Эсе Зурнаки (Туркия), 2. Ситора Хусанова (Ўзбекистон), 3. Белкис Зеҳракайа (Туркия), 3. Лореана Александра (Руминия)

Эркаклар ўртасида эса 1. Хуррамов Муҳаммадкарим (Ўзбекистон), 2. Қурбоналиев Дадахон (Tожикистон), 3. Кан Гузел (Туркия), 3. Реско Викторс (Латвия).

Ўзбекистон  Кураш федерацияси олдида яна кўплаб давлатларда халқаро турнирлар ўтказиш режаси турибди. Сизу-бизнинг спортимиз курашимизнинг Олимпия ўйинларига киритиш олий мақсадимиздир.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг