27 дек 11:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мовсар Евлоев UFC’дан ҳайдалиши мумкин эди
UFC’нинг ярим енгил вазн тоифаси рейтингда биринчи ўринда турувчи россиялик Мовсар Евлоев 21 март куни Лондонда бўлиб ўтадиган турнирда Лерон Мёрфига қарши жанг қилишдан бош тортган тақдирда, ташкилотдан бўшатилиши мумкин эди.
Бу ҳақда шарҳловчи Давид Багдасарян ўзининг Telegram-каналида хабар бермоқда.
Манбага кўра, менежер Али Абдель-Азиз Евлоевга Лондонда Лерон Мёрфига қарши жангни рад этса, Мовсарни ташкилотдан ҳайдашлари мумкинлигини маълум қилган.
Агар Мёрфи билан Лондондаги жанг тасдиқланса, Евлоев машғулот лагерининг якуний қисмини Рамазон ойи давомида ўтказишига тўғри келади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар