UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 июл 16:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

MPL 6 турнирининг марказий жанги расман бекор қилинди, Маҳмуд Мурадов бунга изоҳ берди + Тўлиқ кард

Эртадан кейин пойтахтимизда Мuradov Professional League'сининг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, оқшомнинг марказий жанги қирғизистонлик Эдил Эсенгулов ҳамда россиялик Хамзат Чапанов ўртасида ўтказилиши лозим эди. Аммо, жангга уч кун қолганида Эдилнинг жароҳат олгани маълум бўлди. Ташкилотчилар Эсенгуловнинг ўрнига рақиб топиш учун охиригача ҳаракат қилишди. Лекин бу уринишлар бесамар кетди. 

"Афсуски, марказий жангни сақлаб қола билмадик. Эдил жароҳат олдим деб айтди. Ростан жароҳат олдими ёки ўзи шунчаки жанг қилгиси келмадими, очиғи буни тушунмадим. Биз таклиф билдирган бошқа жангчилар Хамзат билан жанг қилишни исташмади. Шу сабабдан марказий жангни карддан олишга мажбур бўлдик", - деди промоушен раҳбари Маҳмуд Мурадов. 

Энди оқшомнинг марказий жанги ўзбекистонлик икки аралаш яккакураш устаси ўртасида бўлиб ўтади. Нурматов Ўзбековга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу оқшомда шунингдек Аҳлиддин Мирзадавлатов қирғизистонлик Зарипбек уулу билан жанг қилади. Турнирдан жами 14 та жанг ўрин олган.   

Маълумот учун, эртага, 8 июль куни соат 20:00да пойтахтимиздаги "Анҳор-Локомотив" паркида Face to Face (кўз уриштириш) ҳамда оқшом иштирокчиларини тарозидан ўтказиш маросимлари ташкил этилади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг