UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 авг 08:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳаммад Мокаев ҳам UFC 280 турнирида иштирок этади, рақиб маълум!

Асли доғистонлик, ҳозирда Буюк Британия шарафини ҳимоя қилиб келаётган Муҳаммад Мокаев (8-0) ҳам юлдузли UFC 280 турнирида октагонга кўтарилади.

Енгил вазн (57 кг.гача) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган 22 ёшли Мокаевнинг рақиби канадалик 32 ёшли Малкольм Гордон (14-5) бўлади. Гордон 2020 йилдан бери UFC промоушенида ўз жангларини ўтказиб келяпти. Ҳисобида 2 ғалаба ва 2 мағлубият бор. Аввалроқ, Мокаев америкалик Брэндон Ройвель билан жанг ўтказиш истагини борлигини айтганди. 

Малкольм ўзининг сўнгги жангини шу йилнинг февраль ойида UFC Fight Night 200 турнирида украиналик Денис Бондарга қарши ўтказиб, техник ғалаба (рақиби қўлидан жароҳат олганди) эвазига зафар қучган эди. Мокаев эса яқинда UFC Fight Night 208 турнири доирасида америкалик Чарльз Жонсондан очколар ҳисобига кўра устун келганди.

Эслатиб ўтамиз, UFC 280 турнирининг марказий жанги бразилиялик Чарльз Оливейра ҳамда россиялик Ислам Махачев ўртасида бўлиб ўтади. Жангчилар енгил (70 кг.гача) вазнда вакант қолган чемпионлик камари учун октагонга кўтарилишади. Ушбу оқшомдан Маҳмуд Мурадовнинг ҳам жанги ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг