UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 май 14:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мужибилло Турсунов қанча вазн ташлаганини маълум қилди

Бугун боксчимиз Мужибилло Турсунов Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида рингга кўтарилади.

Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги юришини -60 кг вазн тоифасида ўзини синаб кўрадиган Мужибилло Турсунов бошлаб беради. Чарм қўлқоп устамиз жанг олдидан қанча вазн ташлагани ҳақида гапирди.

"Терма жамоамизнинг иштирокини чиройли ғалаба билан бошлаб берамиз, Ин Ша Аллоҳ. Тўғри, биринчи бўлиш масъулият юклайди. Лекин ҳозирча босимни ҳис қилмаяпман. Чунки аренага ҳали бормадим. 

Янги вазн жисмоний имкониятларимга таъсир ўтказмайдими? Ҳозирча барчаси яхши. Ҳамма нарсанинг иложи бор. Аллоҳга таваккал қилдик. Яширмайман, бу сафар жуда кўп - 72 кгдан бошлаб вазн ташладим, яъни тахминан 12 кг. Аллоҳ ўзи ёрдам берди, шунисига шукур. Бизга рақибнинг кимлиги муҳим эмас. Ҳаммасига тайёрмиз", - деди Мужибилло Olamsport.com'га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Турсунов бугун ҳиндистонлик В.Сингҳ Вариндерга қарши рингга чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг