UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 18:10Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон шахматчиларининг иккинчи кунги ўйинларидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0

20 дек 22:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мужибилло Турсунов WBC Гран-присида иккинчи бўлди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси якунига етди.

Ушбу турнирнинг супер енгил вазн дивизионида ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов финалга қадар етиб келгани ҳақида хабар қилгандик. Боксчимиз ҳал қилувчи баҳсда Колумбия вакили Карлос Утриага қарши рингга кўтарилди. 

8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва афсуски унда боксчимиз очколар эвазига имкониятни бой берди. Шу тариқа, боксчимиз Гран-Прида иккинчи ўринни банд этди.

Эслатиб ўтамиз, Мужибилло мусобақа доирасида ЖАР, Аргентина, Мексика ва Украина вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб келганди. 

Маълумот учун, WBC Гран-приси ғолиблари 100 минг АҚШ доллари, финалда мағлуб бўлган боксчи эса 50 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг