UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 дек 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мужибулло Турсунов проф боксдаги навбатдаги ғалабасидан сўнг нималар деди?

"Lift Promotion"нинг навбатдаги бокс оқшомида Шоҳруҳбек Кенжаевга қарши рингга кўтарилган Мужибулло Турсунов проф боксдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Турсунов жангдан сўнг сайтимиз мухбирига кичик интервью бериб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Жанг жуда тез тугади. Шунақа вазият бўлиб қолди. Буни омад деган бўлардим. Шукрки, ғалаба қозондим. Бугунги рақибим ўзимни яқин укам, бирга шуғулланадиган дўстим. У билан иккинчи марта тўқнаш келишимиз. Биринчи марта Ўзбекистон чемпионати ярим финалида жанг ўтказгандик. "Lift Promotion"нинг бокс кечасида иккинчи марта тўқнаш келдик. 

Худо хоҳласа, энди Ўзбекистон чемпионатида қатнашаман", - деди Турсунов. 


Шунингдек, боксчининг мураббийи Абдувоҳид Жалолов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Икки боксчи ҳам ўзимни шогирдим. Бу - спорт. Иккиси ҳам рози бўлиб бу спорт турини танлаган. Рингга кўтарилгандан кейин сизга рақиблик қиладиган одам ким бўлишидан қатъи назар рақиб ҳисобланади. Биз ушбу жангда боксчилар бокс санъатини кўрсатади деган умидда эдик. Аммо мана бундай тасодифий ҳолат бўлиб қолди. 

Шоҳруҳ ҳам шогирдим. Эътибор берган бўлсангиз рингда Шоҳрухни кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдим. Хафа бўлмагин болам, бу спорт, Ўзбекистон чемпионатига яхши "настрой" қилгин дея далда бердим. Ўзбекистон чемпионатигача жароҳати битиб кетади деган умиддаман. Чемпионатгача ҳали вақт бор",-деди Абдувоҳид Жалолов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг