UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 апр 19:54
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Мутолаа учун: Иқтисодиёт бўйича мутахассис ва таржимон, учта спорт тури бўйича камарларга эга икки мамлакат фуқароси Дастин Стольцфус. Нурсултон Рўзибоевнинг бўлажак рақиби қанчалик хавфли?

17 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақа доирасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоев октагонга кўтарилади. Ўша куни андижонлик юртдошимизга АҚШ вакили Дастин Стольцфус рақиблик қилади. 

Ўрта вазн тоифасида ташкил этиладиган жанг мусобақанинг прелим кардида ўтказилади.

Бугун Нурсултоннинг UFC'даги бешинчи жангидаги рақиби ҳақида сўз юритамиз.

Дастин Стольцфус 1991 йилнинг 15 ноябрь санасида АҚШнинг Пенсильвания штати, Ланкастер шаҳрида туғилган. Америкалик аралаш якка кураш устаси 2014 йилда профессионал спортчи сифатида фаолиятини бошлаган. У ўрта вазн тоифасида фаолият юритади.

Стольцфус Ланкастер шаҳридан унчалик ҳам узоқ бўлмаган, асосан голландлар истиқомат қилувчи Ронкс шаҳарчасида ўсган. Унинг собиқ ота-онаси амиш диний ҳаракати вакиллари бўлишган. Дастин ёшлигида америка кураши билан шуғулланиб юрган, кейинроқ эса тансудо, кунг-фу ва бошқа жанг санъатлари сирларини ўрганишга аҳд қилган. Лампетер-Страсбург ўрта мактабини битирганидан кейин у Теннесси Ўрта университетига қабул қилинган. Ўша ерда Дастин Бразилия жиу-житсуси билан танишган. Стольцфус университетни хорижий тиллар ва иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлади ва бакалавр даражасини олди. 2014 йилда бўлажак спортчи Германияга кўчиб ўтиб, таҳсилни давом эттирган. У Майнц шаҳридаги Иоганн Гутенберг Университетида таҳсил олиб, таржимонлик бўйича магистр даражасига эга чиққан.

Айнан ўша пайтда, аниқроғи, 2014 йилда Дастин спортчилик фаолиятини бошлайди. Дастлаб, We Love MMA Лигасида ноябрь ойида жанг қилиб, ғалаба қозонади. Сўнгра, бу ишни декабрь ойида ҳам давом эттиради. Шундан кейин 5 йил давомида Гурманиянинг турли шаҳарларида, турли Лигаларда жанглар ўтказиб, 10 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди. 2020 йилнинг август ойида Дастин ММА оламида машҳур шахс — Дана Уайтнинг даъвогарлар сериясида Жо Пайфер билан жанг қилиб, биринчи раундда ТКО эвазига зафар қучди. UFC'даги дебюти эса ўша йилнинг ноябрь ойида UFC 255 турнири доирасида Кайл Докасга қарши ўтди. Беллашувда Стольцфус очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Умуман олганда, у учун UFC'даги дебют жуда омадсиз кечган. Докасга қарши жангдаги мағлубиятдан кейин Дастин 2021 йил июлида Родольфу Виейрага, декабрь ойида эса Жеральд Мёршартга мағлуб бўлади. Ҳар икки жангда у бўғиш усули орқали ютқазади. 

Шундан кейин 2022 йил июль ойида Дастинга Дейви Грант рақиб сифатида берилди ва спортчи айнан шу жангда UFC'даги илк ғалабасини нишонлади. Лекин хурсанд бўлишга эрта эди. Матчмейкерларнинг ишончиданми ёки рақиб топилмагани туфайлими UFC Paris турнирида Дастин Стольцфус Абусупьян Магомедовга берилади. Германиянинг икки вакили (Стольцфусда АҚШ билан биргаликда Германия фуқаролиги ҳам мавжуд) тўқнаш келган баҳс анча эрта якунланади. Атиги 20 сония давом этган жангда Абусупьян ТКО орқали зафар қучади. Бу оғир мағлубиятдан кейин жангчи деярли 1 йилдан кўпроқ вақт давомида дам олди ва 2023 йил декабрь ойида ҳамюрти Пунаэль Сорианога қарши баҳс орқали яна ғалабага қайтиб олди. Лекин кейинги жанг у учун яна омадсизлик келтирди. Ўзаро қарама-қаршиликда биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонган Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби Бруно Феррейра бу сафар Дастин Стольцфус билан тўқнаш келди. Баҳсда Феррейра илк раунддаёқ ғолиб бўлди. Бу энди Дастин учун UFC'даги бешинчи мағлубият бўлиб улгурганди. 2024 йилнинг ноябрь ойида ўтказган сўнги жангида Дастин Марк-Андре Барьони биринчи раундда нокаутга учратди.

Шу тариқа, 33 яшар Дастин тўрт йил давомида UFC'да 8 та жанг ўтказиб, уларнинг 3 тасида ғалаба қозониб, 5 тасида имкониятни бой берди. Дастин ғалабаларининг иккитасини муддатидан олдин қўлга киритган ва ҳар икки чиқиши учун 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги бонусга эга чиққан. Мағлубиятлари ҳам асосан муддатидан аввал содир бўлган.

Ҳозирда Германиянинг Гермерсхайм шаҳрида истиқомат қилувчи спортчи бутун фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалаба ва 6 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёздирган. 1 метр, 91 см бўйли спортчи Frankers Fight Team жамоасида машғулот олиб боради. Қизиғи, у ҳозиргача лута ливре бўйича қора, Бразилия жиу-житсуси бўйича пушти, тансудо бўйича қизил белбоғларга лойиқ кўрилган.

 

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди-ки, Дастин Стольцфус Нурсултон Рўзибоев учун деярли қулай рақиб. Ҳар икки спортчи жангни эрта якунлаш тарафдори. Рўзибоев UFC'даги ҳозирча ягона бўлиб турган мағлубиятини ҳам айнан тўлиқ давом этган баҳсда қабул қилиб олган. Шундай экан, ҳамюртимиз учун бу тоифадаги рақиблар мос ва хос экани аниқ. Энг муҳим масала — стартни яхши бошлаб олиш. 

Шахсий фикримча, Дастин Нурсултон учун навбатдаги "совға". Мана шундай паллада Нурсултон UFC бераётган бу турдаги совғалардан фойдаланиб, Кайо Борральо каби жанглар олдидан ўзини эҳтиёт қилиши, Хоакин Бакли кабилар билан жангга яхшироқ тайёрланиши талаб этилади. Шундагина матчмейкерлар ҳамюртимизни Макконико, Стольцфус каби рақиблар билан синашни тўхтатади. Шундагина Нурсултон ҳам Богдан ва Рамазон каби рейтингга кира олади.

Муаллиф: Диёрбек Мавлонов/olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг