UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 08:46
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Мувофиқлаштирувчи қўмита Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишлари билан танишди

Меҳмонларни Тошкент-2025 дирекцияси директори, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди.

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг ишчи гуруҳи пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. 

Ойбек Омилович даставвал шаҳарчанинг қурилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Унда 2022 йилнинг 9 ноябрь куни Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ушбу улкан мажмуага тамал тоши қўйилгани, бугунги кунга келиб, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан шаҳарча қурилиши мана шундай кўринишга келгани ҳақида гапириб ўтди. 

Экскурция давомида МОҚ Бош котиби ҳар бир объектнинг таснифлари, бўлажак Ўйинлар давомида қайси мусобақаларни қабул қилиши ҳақида батафсил маълумот берди. Қолаверса, майдонларни жиҳозлашда энг сўнгги технологиялардан фойдаланиши ва комплексни ўзбек спортининг тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмий-методик кластерга айлантириш кўзда тутилганини билдирди. 

Ўрганиш ишлари давомида меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Шундан сўнг меҳмонлар Олимпия шаҳарчаси яқинида жойлашган "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, давлатчилигимиз тарихи ва миллий қадриятларимиз яқиндан танишдилар. Шунингдек, Ўйинлар учун қурилаётган янги меҳмонхоналар ва мусобақа иштирокчилари яшаши кўзда тутилган "Central Asia" университети ётоқхонаси ҳам кўздан кечирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг