UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 мар 17:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нейт Диас UFC`га қайтиш ва чемпионлик учун жанг қилиш ниятида

Теглар :  Нейт ДиасUFC
UFC жангчиси Нейт Диас промоушенга қайтиш ниятида экани ҳамда яримўрта вазндаги чемпионлик камари ҳақида ўйлаётганини маълум қилди.

"Номим? Менинг йўлим ҳали тугамаган. Менинг спорт ривожига қўшган ҳиссам етарлича қадрланмаган, деб ўйлайман. Назаримда, мен UFC`га бошқалардан кўра кўпроқ ҳисса қўшганман. Масалан, Конор [Макгрегор] ҳам ўз ҳиссасини қўшган, лекин акамнинг фаолиятини, мен қилган ишларни одамлар унутган.

Ҳеч нарса абадий эмас, чунки сен ўз йўлингда етарлича тан олинмайсан. Шунинг учун, имконият бор экан, мен жангларни давом эттиришни хоҳлайман.

Ҳозирги вазиятга қаранг. Ҳамма жанглар зерикарли. Шу ҳолатда мен қайтишни ва UFC камарини қўлга киритишни истайман. Мен бекорга жанг қилгим келмайди, тушуняпсизми? Мен ҳақиқатан ҳам, қандайдир мақсад учун курашгим келади. Ҳозир айтингчи, кимлар яримўрта вазн чемпиони бўлиб юрибди? Қаранг, мен айтаётган нарса шу!

Нега мен UFC`га қайтиб, шунчаки ким биландир жанг қилишим керак? Ҳозирги жангчилардан ҳеч бири менга қизиқ эмас. Шунинг учун, мен ҳозир у ерда эмасман, тушуняпсизми? Мен ҳаммасини кузатиб турибман", - деди Диас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг