UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 сен 09:50
Янгиликлар

Дзюдо

Ниҳоят, Япония ҳам жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди!

Япония терма жамоаси мураббийлар штаби ҳам 6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган Жаҳон чемпионати учун таркибни эълон қилди.

Кунчиқар юрт терма жамоасининг юлдузли таркибига ортиқча таъриф шарт бўлмаса керак. Дзюдо ватани вакиллари кучли таркиб билан Тошкентга келишади. Таркибдан Токио Олимпиадаси чемпионлари, ака-сингил Абелар ҳам жой олган.

Япония терма жамоаси таркиби (эркаклар): Наоҳиса Такато (-60 кг), Ҳифуми Абе, Жоширо Маруяма (иккиси ҳам -66 кг), Соичи Ҳашимото (-73 кг), Таканори Нагасе, Сотаро Фуживара (иккиси ҳам -81 кг), Косуке Машияма (-90 кг), Кентаро Иида (-100 кг), Татсуру Саито (+100 кг).

Япония терма жамоаси таркиби (аёллар): Нацуми Цунода, Фуна Тонаки (иккиси ҳам -48 кг), Юта Абе (-52 кг), Ҳарука Фунакубо (-57 кг), Мегуми Ҳорикава (-63 кг), Шиҳо Танака, Саки Низое (иккиси ҳам -70 кг), Шори Ҳамада (-78 кг), Вакаба Томита (+78 кг).  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг