UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 фев 19:25
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Freestyle Chess Grand Slam турниридаги иштирокини якунлади

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган соврин жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи шахмат бўйича нуфузли турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Айни дақиқаларда мусобақада ҳал қилувчи финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Турнир бош соврини учун америкалик Фабиано Каруана мусобақа кашфиётига айланган германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боряпти ва у ўз ватанидаги мусобақада чемпион бўлишга яқин турибди.   

Афсуски, Нодирбек Абдусатторов 5-ўрин учун кечган ҳар иккала баҳсда америкалик Ҳикару Накамурага ютқазиб қўйди. Нодирбек кечаги мағлубиятдан кейин бугун ижобий натижа қайд эта олмади. Рейтингнинг учинчи поғонасида бораётган Ҳикару бугун оқ доналарда зафар қучиб, мусобақани кучли бешликда якунлади. 

Ҳикару Накамура 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга бўлди. Ўн иштирокчи орасида 6-поғонадан жой олган Нодирбек Абдусатторов эса 40 000 доллар билан Ватанга қайтади. Айни дақиқаларда Жавоҳир Синдаров 3-ўрин учун норвегиялик афсона Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб бормоқда. Кечаги илк учрашувда Магнус зафар қучганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг