UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июн 12:51
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Руминия турнирида бир поғона юқорилади

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнир давом этмоқда.

Ўз ичига 5 та турнирни жамлаган ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. Кеча 4-турда у оқ доналарда Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2732)га қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди.   

Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2805) руминиялик Богдан-Даниэль Дякни мағлуб этиб, 3 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш франциялик Алиреза Фирузжа билан муросага келди. Яна бир ҳинд шахматчиси Рамешбабу Прагнандҳа нидерландиялик Аниш Гирини енгиб, очколарини 2,5 тага етказиб олди. 

Бугун Нодирбек 5-турда қора доналарда Гукешга қарши баҳс олиб боради. Ҳинд гроссмейстери 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. Абдусатторов эса 1,5 очко билан 8-ўринга кўтарилиб олди.   

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг