UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 янв 16:33
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Рустам Қосимжоновнинг тарихий рекордини янгилади

Нодирбек Абдусатторов Рустам Қосимжоновнинг рекордидан ўзиб кетди.

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess-2023" турнири бўлиб ўтмоқда.

Кеча "Мастерс" гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 5-тур доирасида норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди ва гуруҳда 4 очко билан пешқадамга айланиб олди.

Шундан сўнг, Абдусатторовнинг FIDE рейтингидаги очколари сони 2731 тага етди ва Нодирбек бу борада Ўзбекистон шахмати тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Бунгача энг яхши натижа Рустам Қосимжоновга тегишли бўлиб турган эди. Қосимжонов 2015 йилда рейтингдаги очколари сонини 2715 тага етказиб, Ўзбек шахматчилари орасидаги энг яхши натижани қайд этган эди.

Абдусатторов бугун "Tata Steel Chess-2023" мусобақасининг 6-тури доирасида айни дамда мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бораётган ҳиндистонлик Прагнанандага қарши дона суради. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда оқ доналарда ҳаракат қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 18:15 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг