UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 20:01
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида учта ўйин ўтказди

Бугун Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишланган анъанавий мусобақа бошланди.

Ўз тарихида 10-маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли турнирда жами 8 нафар гроссмейстер, улар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиши ҳақида хабар қилгандик. 

Бугун рапид баҳсларида дастлабки учта тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Учта тур якунига кўра, ҳамюртимиз 1 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди.

Нодирбек 1-турда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарамни мағлуб этган бўлса, 2-турда озарбайжонлик Айдин Сулейманли билан дуранг қайд этди. 3-турда эса россиялик Ян Непомняшийга имконият бой берилди. 

Шу тариқа, Абдусатторов 3 та тур якунига кўра 4,5 очко жамғарган ҳолда, 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, мусобақада ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1,5 очко берилади. 

Эртага турнир доирасида рапид баҳсларининг 4-7 турлари, 28 сентябрь куни эса блицнинг 14 та тури ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг