UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июл 09:43
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторовда дуранглар серияси давом этмоқда + ФОТО

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнир давом этмоқда.

Ўз ичига 5 та турнирни жамлаган ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. 

Кеча 8-тур учрашувлари ўтказилди ва эътиборлиси, бу турда ҳам барча партиялар дуранг натижа билан якунланди. Абдусатторов оқ доналарда мусобақа аутсайдери Богдан-Даньел Дяк (Руминия, 2680)га қарши баҳс олиб борди ва яна дурангга имзо чекди.

Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2805) 8-турда Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) билан муросага келди. Сўнгги тур олдидан турнир жадвалида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Каруана 5 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Фирузжа, Праггнанандҳа ва Гукеш ҳисобида 4,5 тадан очко бор. 

Нодирбек Абдусатторов эса 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллаб турибди. Уэсли Со ва Аниш Гири ҳисобида ҳам 3,5 тадан очко бор. Бугун Нодирбек сўнгги 9-турда қора доналарда турнирда иккинчи рақам остида сараланган Ян Непомнящий (FIDE, 2770)га қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2805), Ян Непомнящий (FIDE, 2770), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2763), Уэсли Со (АҚШ, 2757), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747), Аниш Гири (Нидерландия, 2745), Алиреза Фирузджа (Франция, 2737), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2732), Богдан-Даньел Дяк (Руминия, 2680).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг