UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 авг 16:42
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Якуббоев Польшадаги нуфузли турнирда пешқадамлик қилмоқда

Польшанинг Поляница-Здруй шаҳрида шахмат бўйича анъанавий “Akiba Rubinstein International Chess Festival” турнири давом этяпти.

Ўз тарихида 61-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақа 7 та гуруҳда ўтказилаётган бўлиб, кучлилар жам бўлган “ALREH” гуруҳида ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин учун кураш олиб бормоқда. Ушбу гуруҳдан 10 нафар гроссмейстер ўрин олган бўлиб, ғолиб 9 тур натижасига кўра аниқланади. 

“ALREH” гуруҳи иштирокчилари: Аравиндҳ Читҳамбарам (Ҳиндистон) – 2723, Игорь Коваленко (Украина) – 2676, Майкл Адамс (Англия) – 2663, Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) – 2663, Маттиас Блуебаум (Германия) – 2660, Давид Навара (Чехия) – 2650, Радослав Войташек (Польша) – 2648, Матеуш Бартел (Польша) – 2576, Павел Тецлаф (Польша) – 2571, Ян Климковски (Польша) – 2517

Қувонарлиси, 5-турдан сўнг Нодирбек Якуббоев 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлигини сақлаб қолди. Якуббоев 5-турда чехиялик таниқли гроссмейстер Давид Наварага қарши қора доналарда ўйнаб, дурангга имзо чекди. Бу турда қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, англиялик Майкл Адамсни мағлубиятга учратган германиялик Маттис Блуебаум очколарини 3,5 тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи поғонадаги Радослав Войташек ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. Бугун 6-турда Нодирбек оқ доналарда мезбон шахматчи Павел Тецлавга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг