UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 авг 15:25
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Якуббоев Польшадаги нуфузли турнирдаги пешқадамлигини мустаҳкамлади

Польшанинг Поляница-Здруй шаҳрида шахмат бўйича анъанавий “Akiba Rubinstein International Chess Festival” турнири давом этяпти.

Ўз тарихида 61-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақа 7 та гуруҳда ўтказилаётган бўлиб, кучлилар жам бўлган “ALREH” гуруҳида ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин учун кураш олиб бормоқда. Ушбу гуруҳдан 10 нафар гроссмейстер ўрин олган бўлиб, ғолиб 9 тур натижасига кўра аниқланади. 

“ALREH” гуруҳи иштирокчилари: Аравиндҳ Читҳамбарам (Ҳиндистон) – 2723, Игорь Коваленко (Украина) – 2676, Майкл Адамс (Англия) – 2663, Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) – 2663, Маттиас Блуебаум (Германия) – 2660, Давид Навара (Чехия) – 2650, Радослав Войташек (Польша) – 2648, Матеуш Бартел (Польша) – 2576, Павел Тецлаф (Польша) – 2571, Ян Климковски (Польша) – 2517

Қувонарлиси, 6-турда Нодирбек Якуббоев муҳим ғалабани қўлга киритди. Гроссмейстеримиз оқ доналарда мезбон шахматчи Павел Тецлавни мағлубиятга учратди. Бу билан Якуббоев ўз очколарини 4,5 тага етказиб, якка пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг