UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 мар 10:58
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Якуббоев Prague Chess Festival турнири чемпиони!

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича Prague Chess Festival турнири ўз якунига етди.

Дунёнинг кучли гроссмейстерларини ўзида жамлаган мусобақа "Masters", "Challengers" ва "Futures" гуруҳларида ташкил этилди. Мусобақанинг "Challengers" гуруҳида ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоевнинг қатнашаёгани ва у чемпионлик учун жуда яқин тургани ҳақида хабар берган эдик.

Қувонарлиси, ёш гроссмейстеримиз якунда "Challengers" гуруҳи ғолибига айланди. У бош соврин билан бирга келаси йили турнирнинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. 

Якуббоев сўнгги 9-турда оқ доналарда Вацлав Финек билан дуранг ўйнади. Бундан эса унинг энг яқин таъқибчиси даниялик Йонас Бьерре фойдаланиб қолди. У ғалаба эвазига очколарини Нодирбек билан тенглаштириб олди. Натижада чемпион номини қўшимча тай-брек аниқлаб берди. Биринчи партияда шахматчимиз муқаррар мағлубиятни дурангга айлантирди. Иккинчи партияда эса рақибини чиройли тарзда таслим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг