UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 авг 13:46
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Якуббоевда яна ғалаба, у 61th Rubinstein Memorial чемпионлигига яқин!

Польшанинг Поляница-Здруй шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий “Akiba Rubinstein International Chess Festival” турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Ўз тарихида 61-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақа 7 та гуруҳда ўтказилаётган бўлиб, кучлилар жам бўлган “ALREH” гуруҳида ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин учун кураш олиб бормоқда. Ушбу гуруҳдан 10 нафар гроссмейстер ўрин олган бўлиб, ғолиб 9 тур натижасига кўра аниқланади. 

“ALREH” гуруҳи иштирокчилари: Аравиндҳ Читҳамбарам (Ҳиндистон) – 2723, Игорь Коваленко (Украина) – 2676, Майкл Адамс (Англия) – 2663, Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) – 2663, Маттиас Блуебаум (Германия) – 2660, Давид Навара (Чехия) – 2650, Радослав Войташек (Польша) – 2648, Матеуш Бартел (Польша) – 2576, Павел Тецлаф (Польша) – 2571, Ян Климковски (Польша) – 2517

Қувонарлиси, 7-турда Нодирбек Якуббоев яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди. Гроссмейстеримиз ўйин стартида ўз фарзинини руҳ ва филга алмаштириб юборганига қарамай, якунда нафақат дуранг, балки ғалабани ҳам юлиб олди. Якуббоев англиялик тажрибали гроссмейстер Майкл Адамсни мағлубиятга учратди. Фарзинсиз фарзинли рақибни ютиш жуда кам ҳолатда учрайди. Бу билан Нодирбек ўз очколарини 5,5 тага етказиб, якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. 

Бугун ҳамюртимиз 8-турда энг яқин таъқибчиси, 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллаб турган германиялик гроссмейстер Маттиас Блубаумга қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан соат 18:15'да бошланади. Агар Нодирбек бугун ғалаба қозона олса, муддатидан олдин Польша турнири чемпиони бўлиши мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг