UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 июл 11:33
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович 20-маротаба "Уимблдон"даги юришини ғалаба бошлади

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг олтинчи ракеткаси Новак Жокович мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлаб олди. Сербиялик теннисчи илк даврада ATP рейтингида 41-ўринни эгаллаб турган франциялик Александр Мюллерни тўрт сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/1, 6/7(7), 6/2, 6/2.

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви эди - 2:0. Уч соату 20 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 22, Мюллер 8 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича мутлақ устунлик Новак томонида бўлди - 7 га 0! 

Жокович фаолиятида 20-маротаба Уимблдон турнирида иштирок этаётган бўлиб, ҳали бирон мартта ҳам илк босқичда мағлубиятга учрамаган. У "Катта Дубулға" турнирларида сўнгги бор "Australian Open-2006"да биринчи босқичда ютқазган эди. Энди Новак иккинчи даврада британиялик Дэниэл Эвансга қарши кортга чиқади. Эванс ўз ўрнида ватандоши Жей Кларкдан 6/1, 7/5, 6/2 ҳисобида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг