UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 окт 16:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов чемпионлик жангини қабул қилишга тайёр: у рақибларини айтди!

Потенциал даъвогарлик жангида Марио Баутиста устидан ғалаба қозонган Умар Нурмагомедов Рамазон ойига қадар яна битта жанг ўтказмоқчи.

У енгил вазнда UFC камари учун курашиш ҳуқуқига эга бўлмаса, чемпионлик имкониятини хавф остига қўйиб, яна бир жанг ўтказишга тайёр.

"Агар бу Рамазон ойигача содир бўлмаса ва менга бошқа жанг беришса - Дэйвесон Фигередо, Эйман Заҳаби ёки бошқа биров билан жанг қилишдан хурсанд бўламан. Чунки бугун мен октагонда бироз яхшиландим, бу тажриба. Қафасда ўзингизни уйдагидек ҳис қилишингиз, ишонч, арена, мухлисларни ҳис этишингиз учун кўп вақт ўтказишингиз керак. Мен эса жанг қилмоқчиман. Шунчаки ухлаяпман, овқатланяпман, машқ қиляпман ва яна бу кетма-кетликни такрорлаяпман", - деди россиялик жангчи Абу-Дабидаги UFC 321 турниридан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Умар Нурмагомедов кечаги жангда Баутистани ҳакамларнинг якдил қарори (30-27, 30-27, 30-27) билан мағлуб этди. Аммо ўзи иккинчи раундда рақибнинг тизза билан бошга берган зарбаси натижасида нокдаун ҳолатига тушиб қолди.

"Бунинг устида ишлайман. Менда битта катта хато бор: доим бошимни пастга эгаман. Жуда кўп шундай қиламан, ҳатто залда ҳам мураббий ва Хабиб менга доим шундай дейишади: "Бундай қилма. Сен буни тўғрилашинг керак. Бугун ҳам бунинг жазосини тортишимга сал қолди. Биз идеал эмасмиз, аммо шундай бўлишга ҳаракат қиламиз", - дея тушунтирди Нурмагомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг