UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 ноя 15:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов ҳам Саудиядаги UFC турнирида жанг қилади

Россиялик 32 ёшли UFC жангчиси Саид Нурмагомедов октагонга қайтмоқда.

У 1 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 250 турнирида бразилиялик 28 ёшли Винисиус Оливейрага қарши жанг ўтказади. Саид ўтган йилнинг октябрь ойида тожикистонлик Муин Гафуровни биринчи раунднинг ўзида бўғиш усули билан мағлубиятга учратганди. 

Нурмагомедов шу йилнинг июнь ойида айнан Ар-Риёдда ўтган UFC on ABC 6 турнирида америкалик Монтел Жексонга қарши октагонга чиқиши керак эди. Лекин Саид сабаб бу жанг бекор бўлди. Ўтган ой Нурмагомедов Абу-Дабидаги UFC 308 турниридан ҳам очилди. Бу сафар бунга унинг рақиби Даниэль Сантос сабабчи бўлди. 

Винисиус Оливейра ўтган йили Dana White's Contender Series даъвогарлар турниридаги ғалабаси эвазига UFC промоушенидан шартнома олганди. Бир йил ичида у дунёнинг энг кучли Лигасида иккита жанг ўтказиб, аввалига Бернардо Сопаяни нокаутга учратди, кейин эса Рики Симондан очколар ҳисобига кўра устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг